Фестиваль ҳақида

“PROlogue” - Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро кинофестиваль

Фестиваль ҳақида

“PROlogue” – Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро кинофестиваль. 

Фестиваль тўғрисида
PROlogue – ҳар йили ноябрь ойининг охирида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган халқаро кинофестиваль.
Биринчи фестиваль 2015 йилда ўтказилган ва Республика мақомига эга бўлган.
2018 йилда кинофестиваль “Халқаро кинофестиваль” мақомини олди, 60 дан ортиқ мамлакатни ва иштирок қилиш учун 250 дан зиёд аризаларни қабул қилди.
Фестиваль Ўзбекистон кино саноати имкониятлар доирасини кенгайтириш, янги ижодкор шахсларни аниқлаш ва дунёнинг бошқа мамлакатларида ўз салоҳиятини намоён этиш имконини беради.
“PROlogue” халқаро кинофестивалининг диққат-эътибори ёшлар учун долзарб мавзуларга бағишланган фильмларга қаратилган. Ёш кинематографистлар ижодига ва уларнинг янги дунёқарашига, ўз ноёб бадиий тилидан фойдаланадиган қобилиятларига алоҳида эътибор берилади.
Танлов дастури учта секциядан иборат: тўла метражли бадиий фильмлар, қисқа метражли бадиий фильмлар ва миллий қисқа метражли бадиий фильмлар.
Танлов дастури билан параллел тарзда мастер-класслар, давра суҳбатлари, конференциялар ва халқаро экспертлар иштирокида замонавий кино саноатининг долзарб мавзуларига бағишланган бошқа тадбирлар ўтказилади.
Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси кинофестиваль дирекцияси ҳисобланади.