Пресс-релизлар

Пресс-релизлар

2019 йил ноябрь ойида йирик маданий воқеа нишонланади – “PROlogue” халқаро кинофестивали ўтказилади.

2019 йил 27 ноябрдан 30 ноябргача Тошкентда “PROlogue” V халқаро кинофестивали ўтказилади.

20 июлдан кинофестивал танлов дастурида иштирок қилиш учун аризаларни қабул қилиш бошланади.

2018 йилда кинофестиваль “Халқаро кинофестиваль” мақомини олди, 60 дан ортиқ мамлакатни ва иштирок қилиш учун 250 дан зиёд аризаларни қабул қилди.

2018 йилда кинофестиваль кинематография доираларида, матбуот ва телевидениеда шундай таассурот қолдирдики, ҳозирда “PROlogue” халқаро кинофестивали йилнинг катта маданий воқеаси ҳисобланиши тўғрисида бемалол айтиш мумкин.

Фестиваль Ўзбекистон кино саноати имкониятлар доирасини кенгайтириш, янги ижодкор шахсларни аниқлаш ва дунёнинг бошқа мамлакатларида ўз салоҳиятини намоён этиш имконини беради.

“PROlogue” халқаро кинофестивалининг диққат-эътибори ёшлар учун долзарб мавзуларга бағишланган фильмларга қаратилган. Ёш кинематографистлар ижодига ва уларнинг янги дунёқарашига, ўз ноёб бадиий тилидан фойдаланадиган қобилиятларига, маълум масалаларга янгича назар солишга алоҳида эътибор берилади.

Фестивалнинг танлов дастури учта секциядан иборат:

·        Халқаро тўла метражли бадиий фильмлар танлови;

·        Халқаро қисқа метражли бадиий фильмлар танлови;

·        Миллий қисқа метражли бадиий фильмлар танлови.

 

Танлов дастури билан параллел тарзда мастер-класслар, давра суҳбатлари, конференциялар ва халқаро экспертлар иштирокида замонавий кино саноатининг долзарб мавзуларига бағишланган бошқа тадбирлар ўтказилади.

Совринлар:

Халқаро тўла метражли бадиий фильмлар танлови:

-       Энг яхши фильм - Гран-при

-       Энг яхши режиссура учун соврин

-       Энг яхши операторлик иши учун соврин

-       Энг яхши аёл роли учун соврин

-       Энг яхши эркак роли учун соврин

-       Энг яхши сценарий учун соврин.

Халқаро қисқа метражли бадиий фильмлар танлови:

-       Энг яхши қисқа метражли фильм

Миллий қисқа метражли бадиий фильмлар танлови:

-       Энг яхши миллий қисқа метражли фильм


Сиз кинофестивалнинг қуйидаги расмий сайтида фестивалда иштирок қилиш учун ариза беришингиз ва батафсилроқ ахборот билан танишиб чиқишингиз мумкин: www.prologuefilmfestival.uz